Линклар

Москвада БМТинсон ҳуқуқлари бюроси ёпилаётгани тасдиқланди


Россиянинг Женевадаги дипломатик миссияси раҳбари Алексей Бородавкин.

Россиянинг Женевадаги дипломатик миссияси раҳбари Алексей Бородавкин.

Россиянинг Женевадаги дипломатик миссияси Москвада БМТнинг инсон ҳуқуқлари бюроси ёпилаётганини тасдиқлади.

Аввалроқ Россия ахборот агентликлари Россия ҳукумати БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлигининг Москвадаги ваколатхонасии ёпишга қарор қилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Россиянинг Женевадаги дипломатик миссияси раҳбари Алексей Бородавкин, мазкур бюро Россияда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга катта ҳисса қўшгани ва бу билан ўз миссиясини бажариб бўлганини айтиб, “бюронинг ёпилишидан ажабланиш керак эмаслиги”ни таъкидлади.

БМТнинг Москвадаги инсон ҳуқуқлари бюроси Россияда ҳуқуқ фаоллари, мухолифат, журналистлар ва фуқарооллик жамиятга қарши босимлар кучайган бир пайтда ёпилмоқда.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн Москванинг бюрони ёпиш тўғрисидаги қароридан ташвиш билдирган.

XS
SM
MD
LG