Линклар

Гулбиддин Ҳикматёр афғон ҳукумати билан музокараларга тайёрлигини билдирди


Афғонистон Ислом партияси раиси Гулбиддин Ҳикматёр.

Афғонистон Ислом партияси раиси Гулбиддин Ҳикматёр.

Афғонистон Ислом партияси ҳукумат билан тинчлик музокаралари ўтказишга тайёр эканини билдирди.

Гулбиддин Ҳикматёр раҳбарлигидаги мазкур партия 13 март куни “Тинчлик тарафдори” эканини расман эълон қилди.

Нуфузли қўмондон бўлган Ҳикматёр 1993-1994 ва 1996 йилда Афғонистон бош вазири лавозимини эгаллаган эди. АҚШ Давлат департаменти Толибонни қўллаб-қувватлагани учун Ҳикматёрни террорчилар рўйхатига киритган. Ҳикматёр ўтган йили ўз тарафдорларини “Исломий давлат” гуруҳини қўллаб-қувватлашга чақирган.

Толибон лидерлари ҳукумат томонидан март ойида ўтказилиши режалаштирилган тинчлик музокраларида иштирок этишга тайёр эканини бир неча маротаба билдирган эди.

XS
SM
MD
LG