Линклар

logo-print

Эрон Россия - Саудия Арабистони битимига қўшилмоқчи эмас


Эрон нефть вазири Бижан Намдар Занганий.

Эрон нефть вазири Бижан Намдар Занганий.

Эрон нефть қазиб олишни январь ойи даражасида музлатиш бўйича Россия ва Саудия Арабистони битимга қўшилмаслигини билдирди. Россия ва Саудиянинг мазкур ташаббусига нефть қазиб олувчи бир қатор давлатлар ҳам қўшилган бўлиб, бундан кўзланган мақсад нефть нархининг янада тушиб кетиши олдини олиш эди.

Якшанба куни Эрон нефть вазири Бижан Намдар Занганий нефть қазиб олиш кунига 4 миллион баррелга кўпайтирилишини ва нефть қазиб олувчи бошқа давлатлар Теҳронни “безовта қилмаслги зарур”лигини айтди.

Занганий Эрон халқаро санкциялар бекор қилинганидан сўнг нефть бозоридаги ўз улушига эга бўлишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

Расмий маълумотларга қараганда, Эрон кунига 2 миллион 800 мингдан 3,5 миллион баррелгача бўлган ҳажмда нефть қазиб олади.

Жаҳоннинг икки йирик нефть қазиб олувчи давлати – Россия ва Саудия Арабистони нефть ишлаб чиқаришни 2016 йил январь ойи даражасида музлатиб қўйишга 16 февраль куни келишиб олган.. Бу келишувга Венесуэла ва Қатар ҳам қўшилган.

Ўтган йилнинг июнь ойидан то шу кунгача нефтнинг жаҳон нархи 70 фоизга арзонлаб кетди.

XS
SM
MD
LG