Линклар

logo-print

Бугун Женевада Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар бошланади


БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура.

Бугун Женевада Суриядаги қуролли конфликтни тинч йўл билан мувофиқлаштириш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи бошланади.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура бугун бошланадиган сўзлашувларни “тинчлик ўрнатиш бўйича мазмунли музокараларнинг бошланиши” сифатида таърифлади.

Аввалроқ Сурия ҳукумати музокараларда мамлакат президентлигига сайлов ўтказиш масаласи муҳокама қилинишига қарши эканини билдирган. АҚШ ва Франция Сурия президентининг ҳимоячиси бўлган Россия ҳамда Эрондан Башар Ассадни бу масала муҳокама қилинишига кўндиришни илтимос қилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 13 март куни Парижда Франция, Германия, Британия, Италия ташқи ишлар вазирлари ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича мутасаддиси Могерини билан учрашиб, БМТ эгидаси остида 14 март куни Женевада бошланиши кутилаётган Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар юзасидан маслаҳатлашув ўткизди.

Женевада ўтадиган музокараларда Сурия президенти Башар Ассад ҳукумати ва қуролланган мухолифат вакиллари иштирок этади.

XS
SM
MD
LG