Линклар

Анқарадаги террор ҳаракатида камида 34 одам ҳалок бўлди


Анкарадаги портлашдан кейинги манзара.

Анкарадаги портлашдан кейинги манзара.

Якшанба куни кечқурун Туркия пойтахти Анқарада содир этилган портлашда камида 34 одам ҳалок бўлди, 125 одам яраланди.

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, воқеа жойида 30 киши, касалхонада 4 киши вафот этган. Портлаш бир қатор ҳукумат идоралари жойлашган Гувенпарк мавзесида содир этилган.

Воқеа гувоҳларига кўра, Отатурк боғкўчасидаги вокзал ҳудудида бомба ўрнатилган машина автобусга келиб урилганидан сўнг портлаш юз берган. Ҳозирча портлаш учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олган эмас.

Анқарада 17 февраль куни содир этилган портлашда 29 одам ҳалок бўлган, 60 одам яраланган эди. Ўшанда портлаш учун масъулиятни "Курдистон Озодлиги Қирғийлари" деб аталувчи гуруҳ ўз зиммасига олган.

Гуруҳ жанггарилари Туркияда янги ҳужумларни амалга ошириш билан пўписа қилган эди.

XS
SM
MD
LG