Линклар

Ўзбекистонда бу йил 1000та пахта териш машинаси ишлаб чиқармоқчи


Тошкент трактор заводида йиғиладиган янги пахта териш машинаси

Тошкент трактор заводида йиғиладиган янги пахта териш машинаси

Тошкент трактор заводида жорий йил охиригача 1000та пахта териш машинасини ишлаб чиқариш мўлжалланган.

Бунинг учун “Ўзагропроммашхолдинг” 98,5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратди.

Икки йилга мўлжалланган лойиҳа доирасида пахта териш машиналаридан ташқари 5 минг дона трактор, 2 минг дона прицеп ҳам ишлаб чиқариш режаланган.

Ўзбекистонда бугунги кунда пахтанинг ҳаммаси қўл билан терилади. Ўтган йил пахта теримига шифокору ўқитувчилардан тортиб, ишчи, хизматчи, талабалар, олимлар ҳам жалб қилинди.

Агар мамлакатда терим машиналари ишлаб чиқариш ривожланса, яқин келажакда пахта теримидаги қўл меҳнатидан ва ортиқча харажатдан қутилиш умидлари борлиги айтилаяпти.

XS
SM
MD
LG