Линклар

Жума куни Россиянинг Рязань шаҳридаги «Премьер» савдо марказининг автомобиллар турар жойида оммавий муштлашув уюштирган 40 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди.

CA-NEWS маълумотига кўра, ушланганларнинг барчаси қурилиш ташкилотлари ишчиси бўлиб, улар 10 суткага ҳибс қилинган.

Муштлашув бўйича суриштирув ишлари давом этаяпти. Ҳозирда жиноий иш очиш ёки очмаслик масаласи кўрилмоқда.

Гувоҳларга кўра, 40 нафар ўзбекистонлик икки гуруҳга бўлиниб, оммавий муштлашган. Муштлашув пайти маҳаллий йигитлардан бири жароҳат олгани айтилаяпти.

XS
SM
MD
LG