Линклар

logo-print

Москва шаҳрининг Новая Москва округида уч нафар Ўзбекистон фуқароси икки килограмм героин билан қўлга олинди.

CA-NEWS маълумотига кўра, қоровул бўлиб ишлайдиган икки ўзбек яшайдиган уйдан 1,5 килограмм героин, наркотикни ўлчаш учун махсус тарози ва қадоқлашга мўлжалланган материаллар топилган. Наркотикнинг маълум қисми 200та бўлакка бўлиниб қадоқланган ҳолда бўлган. Учинчи ўзбек эса 500 грамм героин билан шу ернинг ўзида ушланган.

Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, ушланган ўзбеклар героин олди-соттиси билан бир йилдан буён шуғулланиб келишган.

Героиндан тушган пул ўзбекларнинг ҳисоб рақамига келиб тушган ва улар бу пулни олиб Ўзбекистондаги яқинларига жўнатишган.

Ҳозирда жиноят иши очилиб, тергов-суриштирув ишлари давом этаяпти.

XS
SM
MD
LG