Линклар

 ФСБ собиқ ходими билан жиноий гуруҳ тузган ўзбек аёли қидирилмоқда


Россияда ФСБ (Федерал хавфсизлик хизмати)нинг собиқ ходими билан биргаликда муҳожирларни нолегал жойлаштириш учун жиноий гуруҳ тузган Ўзбекистон фуқароси Шоҳиста Ўринова қидирилмоқда.

LifeNewsнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб, ёзишича, жиноий гуруҳ Татаристон ва Оренбург вилояти ҳудудида ноқонуний тайёрланган миграция карталарини ҳорижликларга пуллаш билан шуғулланиб келгани аниқланган.

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳга Оренбург вилояти ФСБ бошқармаси собиқ ходими, 53 яшар майор Евгений Шурышев бошчилик қилган. Унинг “ўнг қўли” вазифасини ўзбекистонлик Шоҳиста Ўринбаева бажарган. Ҳозирда Ўринбоева яширинишга уринган. Унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Жиноий гуруҳ Россияда яшаш ҳуқуқини берувчи, паспортга босиладиган штампни 1000 рублга, ишлаш учун патентни эса 20 минг рублга пуллаб келган.

Шунингдек, гуруҳ аъзолари рус тилидан имтиҳон бўйича сертифакатларни ҳам қалбакилаштириб келишган.

Ушбу гуруҳ аъзоларига нисбатан «Ноқонуний миграция ташкилоти» моддаси бўйича жиноий иш очилиб, тергов-суриштирув ишлари давом этаяпти.

XS
SM
MD
LG