Линклар

logo-print

Бугун ўзбек эстарадаси вакили, хонанда Шаҳнозабону 40 ёшида оламдан ўтди.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Шаҳнозабону яқинда оғир жарроҳлик операциясини бошдан ўтказган. Унинг айнан нима касал билан оғригани маълум эмас.

Шаҳнозабону 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган эди.

Хонанданинг “Қизалоғим”, “Дўст”, “Қизғонаман” каби қўшиқлари ўзбек қўшиқ шинавандалари орасида танилган.

Ўзбек хонандаси Шаҳнозабону Озодлик билан суҳбатда 2009 йилги мустақилликка бағишланган дастурдан номаълум сабабга кўра чиқариб ташланганидан нолиган эди.

- Бу дастурда мен йўқман. Бу йилги мусиқий дастурда иштирок қилмаяпман. Чиқариворишди. Сабабини айтишмади.

Озодлик: Олдин қатнашганмисиз?

- Ҳа. Олдин бир марта мустақиллик байрамида¸ бир марта Наврўз байрамида қатнашганман. Бу концерт дастурининг ўзининг режиссëрлари бор. Улар ўзлари тўғри келган ашулаларни танлаб олишади. Шунинг учун, дейлик, 100 нафар қўшиқчидан 20 нафари саҳнада иштирок этиши мумкин. Артистларнинг ҳаммаси асосий саҳнага чиқамаса ҳам сайилларда¸ боғлардаги шоуларда қатнашади¸ дейди Шаҳнозабону.

XS
SM
MD
LG