Линклар

logo-print

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 13 мартда Анқарада содир этилган ҳужумлар каби терактлар Туркиянинг терроризмга қарши кураш бўйича қаътиятини янада мустаҳкамлашини таъкидлади.

Эрдўғонга кўра, кейинги йилларда мамлакатни нобарқарорлаштириш урунишларидаги бу каби ҳужумлар учун Туркия нишон бўлаяпти.

Кеча кечқурун Анқарада содир этилган портлашда камида 37 одам ҳалок бўлди, 120 одам жароҳатланди. Қурбонларнинг аксари оддий фуқаролардир. DPA маълумотига кўра, ўлганларнинг икки нафари ҳудкушлар бўлиши мумкин.

Ҳужум учун маъсулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Ҳукуматдаги манбалар тақиқланган Курдистон ишчилар партиясидан гумон қилинаётганини айтишди.

Туркияда журналистларга ҳужум бўйича маълумотларни эълон қилиш тақиқланди.

Ижтимоий тармоқларда ҳужум қурбонларининг суратлари эълон қилингач, суд Фейсбук ва Твиттерга тақиқ қўйиш ҳақида қарор чиқарди.

НАТО, Европа Иттифоқи, АҚШ Анқарадаги ҳужумни қоралаб, Туркия билан бирдам эканликларини билдиришди.

XS
SM
MD
LG