Линклар

Сўнгги кунларда Покистонда тўхтовсиз ёғаётган жала ўнлаб одамлар ҳаётига нуқта қўйди. Покистон расмийлари сўнгги беш кун мобайнида табиий офат туфайли камида 42 киши нобуд бўлганини билдирдилар.

Покистон Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 14 мартдаги баёнотида жала оқибатида 70 киши тан жароҳати олгани, 75 та уйга шикаст етгани айтилади.

Маълумотларга кўра, табиий офатдан Покистон жанубий-ғарбидаги Белужистон ва шимолий-ғарбидаги Ҳайбар-Пахтунхва вилоятлари энг кўп зарар кўрган.

Расмийлар кишиларга ўлимига кўпроқ уйлар ағанаши сабаб бўлганини айтмоқдалар. Қишлоқ жойларида омонатгина қурилган кулбалар баҳорда кузатиладиган кучли жалага кўп ҳолларда дош беролмайди.

13 март куни жала туфайли Покистон шимолий-ғарбида жойлашган кўмир шахтаси қулаши оқибатида камида 8 нафар кончи ҳалок бўлган.

Покистон метеорология департаменти хабарида мамлакат шимолидаги кучли жала 15 мартгача давом этиши айтилган.

XS
SM
MD
LG