Линклар

Мисрда Муҳаммад пайғамбарни қамоққа ташлашини айтган вазир ишдан бўшатилди


Муҳаммад алайҳиссаломни қамоққа ташлашини айтган вазир Миср бош вазири Шариф Исмоил (суратда) томонидан ишдан олинди.

Муҳаммад алайҳиссаломни қамоққа ташлашини айтган вазир Миср бош вазири Шариф Исмоил (суратда) томонидан ишдан олинди.

Миср бош вазири Шариф Исмоил пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом ҳақидаги сўзлари учун адлия вазири Аҳмад Зиндни вазифасидан озод қилди.

Адлия вазири жума куни телевидениега берган интервьюсида “агар қонунни бузса, Муҳаммад пайғамбарнинг ўзини ҳам қамоққа ташлардим”, деган.

Оғзидан чиққан сўз маъносини чаққанидан кейин Зинд дарҳол тўхтаб, “Астағфируллоҳ” (Оллоҳ мени кечирсин) деган. Бу узрини у шанба куни бошқа бир интервьюсида ҳам такрорлаган. Шунга қарамай, у ишдан бўшатилган.

Reuters агентлиги хабарига кўра, Миср ҳакамлар ҳамжамияти бош вазирнинг бу қарорини танқид қилган. Ҳакамлардан бири бунинг “шунчаки эҳтиётсизлик билан айтилган гап” эканини айтиб, “бунинг учун вазирни ишдан бўшатиш шарт эмас эди”, деган.

Ишдан олинган вазир Аҳмад Зинд “Мусулмон биродарлар” исломий ҳаракатининг ашаддий танқидчиларидан бири сифатида танилганди.

Зинддан аввалги адлия вазири “судьяликка жамиятнинг фақат эътиборли қатламидан чиққан одамларгина қўйилиши лозим”, “ҳар хил ахлаттитарларнинг фарзандлари ҳакамлик вазифасига тўғри келмайди” дегани учун ўтган йилнинг май ойида вазифасидан бўшатилган эди.

XS
SM
MD
LG