Линклар

logo-print

Македония-Греция чегарасида юзлаб муҳожир ушланди


Македония Греция чегарасидан ноқонуний ўтган юзлаб муҳожирни қўлга олди.

14 март куни мингга яқин одам Грецияда одам билан тўлиб тошган лагердан чиқиб кетган ва чегара олдидаги дарёдан кечиб ўтганди. Улардан бир неча юз нафари тикансимдан ўтишга муваффақ бўлган, бироқ аскарлар томонидан тўхтатилган.

Македония Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Грециядан 700 дан зиёд муҳожир ноқонуний йўл билан келган. Вазирлик армия ва полиция уларни Грецияга қайтариш чораларини кўраётганини билдирган.

France-Press агентлиги муҳожирларга ҳамроҳлик қилган 20 чоғли журналист ҳам полиция участкасига олиб кетилганини хабар қилди.

Грециянинг Идомени қишлоғи яқинидаги қочқинлар лагерида шу кунда 14 мингга яқин киши тутиб турилибди. Ўтган ҳафта Македония бундан буён ўз ҳудудига қочқинларни киритмаслигини, шу йўл билан “Болқон йўналиши”ни ёпишини билдирганди.

XS
SM
MD
LG