Линклар

logo-print

ЕИ: Эроннинг ракета синовлари ядровий битим моддаларини бузмайди


ЕИ ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини.

ЕИ ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини.

Европа Иттифоқи Эрон томонидан яқинда ўтказилган ракета синовлари Теҳрон ва жаҳондаги етакчи давлатлар ўртасида тузилган ядровий битимни бузмайди, деб ҳисоблайди, шунинг учун ҳам Эронга нисбатан янги санкциялар жорий қилиш ниятида эмас. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини билдирди.

“Агар БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциялари бузилган бўлса, бу масала БМТнинг тегишли институтларида муҳокама қилиниши лозим”, деди Могерини 14 март куни Брюсселда ЕИ ташқи ишлар вазирлари билан ўтказилган учрашувдан сўнг.

Айни пайтда Могерини Теҳрон “мамлакатнинг ядровий имкониятларини ривожлантиришга қаратилмаган” дея иддао қилаётган ракета синовлари минтақада тарангликни кучайтириши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Теҳрон билан тузилган ядровий битимни олқишлаган БМТ резолюциясида Эрон ядровий каллаклар ташишга қодир баллистик ракеталар ишлаб чиқаришдан тийилишга чақирилган.

Кечаги нутқида Федерика Могерини яқин орада Эронга сафар қилиш ниятида эканини ҳам очиқлади.

XS
SM
MD
LG