Линклар

Путин мудофаа вазирига рус қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетишни топширди


Латакиядаги ҳаво базаси яқинида учаётган (русларга қарашли) Ми-24 вертолёти.

Латакиядаги ҳаво базаси яқинида учаётган (русларга қарашли) Ми-24 вертолёти.

Россия Суриядан ҳарбий техникасини олиб чиқа бошлади. Россия Мудофаа вазирлигининг бугунги баёнотида: “Ҳаво базаси техник ходимлари Россия аэродромларига учиш учун учоқларни тайёрлашга киришди”, дейилган. Баёнотда ҳарбийлар жиҳозлар ва моддий-техник воситаларни самолётларга ташиб, жойлаштираётгани ҳам қайд этилган.

Россия Қуролли кучларига Суриядан чиқиб кетишни буюрган президент Владимир Путин 14 март куни мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашув чоғида рус ҳарбийлари Сурияда ўз вазифаларини, умуман олганда, бажариб бўлганларини билдирганди.

“Шунинг учун ҳам ҳарбий гуруҳларимизнинг асосий қисмини эртанги кундан бошлаб Сурия Араб Республикасидан олиб чиқиб кета бошлашни буюраман”, дея қўшимча қилди Россия президенти.

Журналистлар билан суҳбат чоғида Путин Россия қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши Суриядаги зиддиятнинг сиёсий йўл билан ҳал бўлиши учун туртки беришига умид билдирди.

Россия президенти Москванинг иттифоқчиси бўлган президент Башар Ассадни қўллаш учун 5 ой муқаддам Сурияда ҳарбий амалиётлар бошлашга буйруқ берганди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Ассад Путиннинг қўшинларни олиб чиқиб кетиш қароридан рози эканини очиқлади.

XS
SM
MD
LG