Линклар

logo-print

Ўзбек дипломатлари Анқарадаги портлашда ўзбекистонликлар жабрланмаганини айтмоқда


Туркия пойтахтида портлаш содир этилган жой, Анқара, 2016 йил 14 марти.

Туркия пойтахтида портлаш содир этилган жой, Анқара, 2016 йил 14 марти.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси 2016 йил 13 март куни Анқара шаҳрида юз берган теракт оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотга эга эмас. Бу ҳақда душанба куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди.

Туркия пойтахтида якшанба оқшомида содир этилган худкуш ҳужумда 37 киши нобуд бўлган, 125 киши тан жароҳати олганди.

Турк расмийлари ҳужум Курдистон ишчи партияси томонидан содир этилгани, портлашни содир этган аёл ҳам шу партияга мансублигини иддао қилмоқдалар.

14 март куни турк учоқлари терактга жавобан Ироқ шимолидаги курд исёнчилари қароргоҳларини бомбалади.

XS
SM
MD
LG