Линклар

"Тошиссиққуввати" корхонаси 1 апрелдан яна аҳоли ва пойтахтдаги ташкилотларга бериладиган иссиқ сув нархини 9 фоизга оширишини маълум қилди.

Бу ҳақда Gazeta.uz сайтининг хабар қилишича, янги тариф асосида аҳоли учун иссиқ сувнинг бир куб метри 3 минг 459 сўм (айни пайтда 3 минг 174 сўм) бўлади. Ҳисоблагич асосида тўланган тақдирда ойига бир кишига 13 минг 511 сўм (айни пайтда 12 минг 395 сўм) бўлади.

Ётоқхоналарда истиқомат қилувчилар эса ҳисоблагич бўлмаган тақдирда ойига киши бошига 10 минг 51 сўм (айни пайтда 9 минг 220 сўм) тўлайди.

Марказий иситиш тизимидан фойдаланадиган хонадонлар 1 метр квадрат майдон учун 1 минг 73 сўм (айни пайтда 1 минг 169 сўм) тўлайди.

Сўнгги бор иссиқ сув нархи ўтган йили 1 октябрда оширилган эди.

XS
SM
MD
LG