Линклар

UMS ширкати директори ўзбекистонлик мижозлар билан очиқ мулоқот уюштирди


UMS ширкати Gazeta.uz таҳририяти билан ҳамкорликда ўзбекистонлик мижозлари учун тўғридан-тўғри мулоқот бошлади.

Мижозлар ўз саволларини шу ҳафта аввалидан то 18 мартгача UMS, Gazeta.uz сайти ва ушбу сайтнинг Facebook тармоғидаги саҳифасида қолдиришлари мумкин.

Саволларга Ўзбекистон ва Россия ўртасида тузилган қўшма корхона бўлган UMSнинг етакчи раҳбарлари ва Бош директори Дмитрий Нагорнийлар жавоб беради.

Савол-жавоблар умумий мазмуни 24 март куни Gazeta.uz сайтида чоп этилиши хабар қилинмоқда.

UMS бренди остида 2014 йилнинг 1 декабрдан Ўзбекистон бозорида иш бошлаган мобил ширкати қарийб икки ярим йил ишламаган собиқ МТС мобил ширкати ўрнида иш бошлаган.

МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси - Ўздунробита 2012 йилда солиқдан бўйин товлаш, пул ювиш ва бошқа молиявий жиноятларда айбланиб ҳукумат тарафидан ёпиб қўйилган эди.

XS
SM
MD
LG