Линклар

"Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" давлат холдинг компаниялари бу йил давомида 4 миллиард метр куб ўзбек газини сотиш бўйича шартнома имзолади.

Podrobno.uz сайтида берилган хабарга кўра, 4 миллиард метр куб газни Россияга сотиш бўйича шартнома 2015 йилнинг декабрида имзоланган.

Январь ойи бошида "Газпром" раҳбари Алексей Миллер ўз ширкати 2016 йилдан Ўзбекистондан сотиб олинадиган табиий газ ҳажмини оширишни режалаётганини билдирган.

"Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" ўртасидаги бу шартнома Россия ширкатининг "Туркмангаз" билан алоқалари бузилган бир пайтга тўғри келди.

2015 йилнинг ўртасида Ашхобод "Газпром" йил бошидан буён газдан қарзини тўламаётганини даъво қилган. Ўша йилнинг июнида "Газпром" ширкати "Туркмангаз" бераётган табиий газ нархини қайта кўришини сўраб, Стокҳольм арбитраж судига ариза киритган. 2016 йилнинг 1 январидан эса "Газпром" Туркманистон давлат ширкати билан муддатидан аввал шартномани бекор қилишини билдирган.

XS
SM
MD
LG