Линклар

Москвада аёлларни алдаган ўзбекистонлик "виртуал-куёв" судланади


РИА-Новости агентлиги уч москвалик аёлдан 1 миллион рублдан кўпроқ пулни алдаб олган ўзбекистонлик "виртуал-куёв"нинг судланиши ҳақида хабар берди.

Москва прокуратурасига таянган агентликка кўра, Умид Жабборов исмли ўзбекистонлик 2014 йил давомида танишув сайтларидан бирига кириб, у ерда пулдор аёлларнинг кўнглини овлаган.

Унинг ўзини Бирлашган Араб Амирликларидан Россияга борган пулдор йигит қилиб кўрсатиш учун қиммат автомобил, квартираларни ижрага олгани, аёллар билан алоқаси мустаҳкамлангач, катта миқдорда қарз олиб, ғойиб бўлгани айтилмоқда.

Терговда аниқланишича, бу йигит 2014 йилнинг октябридан 2015 йилнинг январигача уч москвалик аёлдан 1 миллион рублдан ортиқроқ пул олган.

Товламачиликда айбланаётган ўзбекистонлик ишини Москва шаҳридаги Останкинский туман суди кўриб чиқади. Айни пайтда бу шахснинг ҳибсда сақланаётгани айтилди.

XS
SM
MD
LG