Линклар

15 март куни эрталаб Берлин марказида бомба ўрнатилган автомобил портлади. Ҳайдовчи қурбон бўлди.

Полиция берган маълумотга кўра, портлаш эрталаб соат 8да содир бўлган ва портловчи мослама ишга тушгани аниқланган.

"Бу қотиллик бўлган, деган фикрдамиз", деди Берлин прокуратураси матбуот котиби Мартин Стелтнер ва қотиллик содир этилган, деган тахмин билан тергов бошланди.

Twitter тармоғида полиция эълон қилган суратда пачоқ бўлган кумуш рангдаги Volkswagen Passat автомобили акс этган. Ҳозирча портловчи мослама автомобил ичида бўлганми ёки ташқарида экани номаълум.

Автомобил Берлин марказидаги опера театрлари комплексига кираверишда портлади. Полиция бу ҳудуд яқинида яшовчи аҳолидан ташқарига чиқмасликни сўрамоқда.

Ҳозирча бунинг террорчилик акти экани ҳақида бирор расмий маълумот йўқ. Аммо, юз минглаб муҳожирларни қабул қилиб олаётган Германияда террорчилик содир бўлиши мумкинлиги эҳтимолдан соқит қилинмаётир.

XS
SM
MD
LG