Линклар

logo-print

Россия қўшинлари ва ҳарбий техникаси Суриядан олиб чиқилмоқда


Россия Ҳарбий-фазо кучлари бош қўмондони Виктор Бондарёв

Россия Ҳарбий-фазо кучлари бош қўмондони Виктор Бондарёв

Россия Ҳарбий-фазо кучлари бош қўмондони Виктор Бондарёв мамлакатга Суриядан қайтарилган илк самолётларни қарши олди.

"Террорчи бандитларнинг кейинги ҳужумларини қайтариш учун Сурия армияси, коалиция ва мухолифатнинг кучи етарли", деб баёнот берди Бондарёв.

Бундан бироз аввал Россия Мудофаа вазирининг статс-секретари Николай Панков рус қўшинлари Сурияда ҳаво ҳужумлари ҳали давом этишини айтган эди.

15 март куни Россия Суриядан ҳарбий техникасини олиб чиқа бошлади. Россия Қуролли кучларига Суриядан чиқиб кетишни буюрган президент Владимир Путин 14 март куни мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашув чоғида рус ҳарбийлари Сурияда ўз вазифаларини, умуман олганда, бажариб бўлганини таъкидлади.

Журналистлар билан суҳбат чоғида Путин Россия қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши Суриядаги зиддиятнинг сиёсий йўл билан ҳал бўлиши учун туртки беришига умид билдирди.

Россия президенти Москванинг иттифоқчиси бўлган президент Башар Ассадни қўллаш учун 5 ой муқаддам Сурияда ҳарбий амалиётлар бошлашга буйруқ берган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков президент Башар Асад Путиннинг қўшинларни олиб чиқиб кетиш қароридан рози эканини очиқлади.

XS
SM
MD
LG