Линклар

logo-print

"Исломий давлат" террор гуруҳи сафида жанг қилган америкалик жангарилардан бири Синжар вилоятида курд жангчиларига таслим бўлди.

У ўзини асли Ироқда туғилган, АҚШда катта бўлган фаластинлик, деб тақдим қилди. ИД жангариларининг таслим бўлиши қарийб учрамайдиган ҳодиса.

Курдлар жангарининг таслим бўлиши акс этган видеони ижтмоий тармоқларда эълон қилинди.

Асир тушган жангари ёнидан катта миқдорда нақд пул, учта мобил телефони ва унинг шахсини тасдиқловчи уч ҳужжат, жумладан, унинг АҚШда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси чиққан. Ҳужжатларда унинг виржиниялик Муҳаммад Жамол Хвейс экани ёзилган.

Бу жангари инглиз ва бироз арабча сўзлашади.

XS
SM
MD
LG