Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:48

Тошкентда Ботир Зокировнинг 80 йиллиги нишонланади


Таниқли ўзбек эстрада қўшиқчиси Ботир Зокиров таваллудига 80 йил тўлгани муносабати билан “Зокировлар куйлайди” деб номланган диск чиқарилди. Ўзбекистондаги "Дискавери" дўконлар тармоғида сотувга қўйилган бу дискдан сулоланинг Карим Зокировдан бошлаб Наргиза Зокировагача бўлган қўшиқчилари ижро этган 20 та қўшиқ ўрин олган.

Айни жамғарма Ботир Зокировнинг апрель ойига мўлжалланган юбилейи олдидан “Қўшиқ расмини чиз” деган тасвирий санъат конкурсини ташкил қилди.

Диск Ўзбекистондаги "Ботир Зокиров" жамғармаси тайёрланди.

Бу тадбир доирасида ўзбек рассомларининг Ботир Зокировга бағишланган асарлари кўргазмаси ташкил қилинади. Шу билан бирга Ботир Зокиров мўйқаламига оид расмлар кўргазмасига ҳам тайëргарлик кетаëтгани билдирилди.

Замонавий Ўзбекистон қўшиқчилик санъати бутун босқичларини қамраган Зокировлар сулоласи мамлакат мусиқа тарихининг солномасидир.

Араб тангосини Париждаги Олимпия саҳнасида ижро қилган ўзбек эстрадасининг афсонавий қўшиқчиси Ботир Зокиров зокировлар сулоласининг энг танилган намояндасидир.

Сулоланинг санъатдаги тарихи илк ўзбек опера қўшиқчиси Карим Зокировдан бошланади.

1977 йили 65 ëшида оламдан ўтган Ўзбекистон халқ артисти Карим Зокиров опера куйлаган илк ўзбек баритони сифатида тарихга кирди.

Майсаранинг иши операсидаги Карим Зокиров ижро қилган Мулла Тўйчи ариясини кекса авлод яхши эслайди.

Бир пайтлар Карим Зокировни машхур қилган Мулла тўйчи ариясини шу кунларда 36 яшар ўзбек баритони “Ниҳол” мукофоти совриндори, Тошкент давлат консерваторияси дипломанти Женисбек Пиëзов ижро қилиб олқиш олмоқда.

Карим Зокиров ўзи ҳақида Ўзбекистон радиоси мухбирига 1971 йилда гапираркан, Тошкентнинг кўкча дарвоза маҳалласида туғилгани ва Москва консерваториясини битириб, опера қўшиқчиси бўлганини фахр билан таъкидлаган эди.

Луиза Ботир, Жамшид ва Фаррух Зоировларнинг отаси бўлган Карим Зокиров ўзбек классик қўшиқларини ҳам ижро қилиб эл олқишини олган эди.

Карим Зокировнинг катта ўғли Ботир Зокиров илк қўшиқларини отаси каби ўзбекча ижро этди. Озодлик архивида Ботир Зокиров ижро этган “Ўзбекистоним” қўшиғи бор. Эски лентага муҳрланган навқирон овоз бахтиëр Совет Ўзбекистони ҳақида куйлайди.

Бу сулоланинг яна бир вакили хозир АҚШда истиқомат қилаëтган Луиза Зокирова ҳам ўзбекча қўшиқлари билан тилга тушди.

Мунаққидлар назарида Зокировлар сулоласининг эверест чўққиси Ботир Зокиров бўлса, Фаррух Зокиров бу сулоланинг ëрқин юлдузидир.

Озодлик билан суҳбатда Фаррух Зокиров: "Агар акам тирик бўлганида, 80га кирар эди", дея гап бошлади...

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:12 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG