Линклар

ЕИ Ўзбекистон электр тармоқларини модернизациялаш учун 10 миллион евро беради


Европа Иттифоқи Ўзбекистонга электр узатиш линияларини модернизациялаш учун 10 миллион евро миқдорида молиявий ёрдам беради.

Европа Иттифоқининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Юрий Штрек маҳаллий матбуотга Ўзбекистонда электр узатиш линияларини модернизациялаш бир нечта босқичда ўтказилишини ва бу иш Франция тараққиёт агентлиги мутахасислари томонидан амалга оширилишини билдирган.

Хабарларда айтилишича, Ўзбекистонда электр линиялари носозлиги туфайли электр қувватининг йўқотилиши 13 фоизни ташкил қилади. Шунингдек, куз ва қиш мавсумида электр узатиш тармоқларининг эскиргани ортидан аҳолини электр энергияси билан таъминлаш муаммо бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG