Линклар

Москва жанубида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир этилди.

“Интерфакс” агентлигининг Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, 14 март куни Кавказ бульварида бўлган муштлашувда 50 нафар меҳнат муҳожири иштирок этган. Расмийлар муштлашув маиший сабаблардан келиб чиққанини билдирмоқда.

Полиция томонидан муштлашувда иштирок этган 28 одам қўлга олинган.

Бундан аввалроқ 15 февралда ҳам Москванинг жануби шарқидаги ётоқхоналарнинг бирида Ўзбекистон ва Тожикистондан келган меҳнат муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув содир этилган. Ўшандан муштлашувда қатнашган икки одам қаттиқ жарохатланган, 28 одам полиция томонидан қўлга олинган эди.

XS
SM
MD
LG