Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ҳайрия ҳашарида 18 миллион одам иштирок этди


Ўзбекистонлик ҳашарчилар.

Ўзбекистонлик ҳашарчилар.

Ўзбекистонда Наврўз муносабати билан 12-13 март куни ўтказилган умумхалқ ҳайрия ҳашарида 18 миллион одам ишитрок этди. Бу ҳақда 15 март куни ЎзА хабар берди.

Агентликнинг билдиришича, ҳашарда иштирок этганларнинг 11,5 миллиони ёшлардир. Ҳашар пайтида республика миқёсида 43 минг гектар ер ободонлаштирилгани, 27 минг километрли масофада ариқлар, 9 минг қабристон ва зиёратгоҳ тозалангани, 22 миллион туп дарахт ҳамда 14 миллион туп гул қўчатлари ўтқазилгани айтилмоқда.

Ҳашардан тушган даромадларнинг барчаси “Маҳалла” фонидига ўтказилади.

Ўзбекистонда ҳар йили Наврўз ва Мустақиллик куни арафасида умумхалқ ҳашарларини ўтказиш анъанага айланган. Ҳайрия ҳашарларида ҳар йили камида 10 миллион ўзбекистонлик иштирок этиши айтиб келинади.

Ҳашардан тушган даромадлар эса ҳайрия ташкилотларига ўтказилиши айтиб келинади. Лекин шу кунгача бирорта расмий ташкилот мазкур ҳашарлардан қанча маблағ тушгани ва бу маблағ қайси соҳаларга йўналтирилгани ҳақида аҳолига ҳисобот берган эмас.

XS
SM
MD
LG