Линклар

logo-print

Брюсселда террорчиликда гумонланган шахс отиб ўлдирилди


Брюссель полициячилари махсус амалиёт пайтида.

Брюссель полициячилари махсус амалиёт пайтида.

Бельгия пойтахти Брюсселда махсус полиция отряди снайперлари террорчиликда гумонланаётган шахсни отиб ўлдирди.

Бельгия полициясининг маълум қилишича, 15 март куни Брюсселдаги уйлардан бирини текшириш учун келган полициячиларга қарата бир ёки бир нечта одам бир вақтнинг ўзида ўқ ота бошлаган.

Полиция орадан беш соат ўтиб уйга бостириб киришга муваффақ бўлган ва Калашников автомати билан қуролланган шахсни отиб ўлдирган.

Отишма пайтида 4 полициячи яраланган. Бельгия полицияси бир неча ойлардан бери 2015 йилнинг ноябрида Парижда 130 одам ўлимига сабаб бўлган террор ҳужуми уюштирувчиларини қидириш амалиётини ўтказиб келмоқда

Аввалроқ Бельгия полицияси 11 одамни террорчиликда гумонлаб ҳибс қилган эди. Айни пайтда Бельгияда террорчиликда айбланган 8 одам суд ҳукмини кутмоқда.

XS
SM
MD
LG