Линклар

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида Россия ва Қўшма Штатлар фуқаролигига эга бўлган шахс рус ўқувчи қизларини узоқ йиллар давомида зўрлаб келганликда айбдор деб топилиб, 150 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Судланувчи Юсеф Абрамов сўнгги марта Россияда 12 ёшли қизни зўрлагани ва агар қиз бу ҳақда кимгадир айтса, уни сўйиб ташлаш билан таҳдид қилгани аниқланган.

Ўтган йилнинг ноябридаги суд жараёнларида эса Абрамов Россияда икки йил давомида уч нафар ўсмир қизни зўрлаганликда айбдор, деб топилган эди.

АҚШ округ суди судьяси Отис Райт 58 ёшли Абрамовни “ ваҳший йиртқич”, деб атади ва унга 150 йиллик қамоқ жазоси белгилади.

XS
SM
MD
LG