Линклар

Жириновскийнинг партияси Горбачев ва Ельцинни "жиноий фаолият"да айбламоқда


СССРнинг биринчи ва сўнгги президенти Михаил Горбачев СССР халқ депутатлари съездида нутқ сўзламоқда, 1990 йилнинг декабрида олинган сурат.

СССРнинг биринчи ва сўнгги президенти Михаил Горбачев СССР халқ депутатлари съездида нутқ сўзламоқда, 1990 йилнинг декабрида олинган сурат.

Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) СССРнинг биринчи ва сўнгги президенти Михаил Горбачев ҳамда Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин фаолиятини “жиноиий ва мамлакатни хонавайрон қилган” сиёсат сифатида баҳолаш бўйича Давлат думасига таклиф киритди.

15 март куни Давлат думаси қуйи палатаси расмий сайтида эълон қилинган ҳужжатда, Горбачев ва Ельцин “СССРнинг тарқаб кетиши ҳамда 1990 йилларда миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро тўқнашувлар, ҳарбий конфликтлар, ҳаёт фаровонлиги даражасининг кескин тушиб кетиши”га шахсан жавобгар экани қайд этилган.

Агар қуйи палатадаги 450 депутатнинг 226 нафари ҳужжатни ёқлаб овоз берса, у кучга киради.

Ўзининг миллатчилик ва шовинистик чиқишлари билан танилган Владимир Жириновский раҳбарлигидаги ЛДПР парламентда 56 ўринга эга.

XS
SM
MD
LG