Линклар

2015 йили Қирғизистонда диний экстремизм бўйича 57 жиноят иши қўзғатилган


Бу ҳақда мамлакат парламентида қилган чиқиши чоғида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўринбосари Рустам Мамасидиков баёнот берди.

Унинг айтишича, 2014 йили диний экстремизм бўйича қўзғатилган жиноят ишлар сони 85 тага етган.

Ўтган йили бундай ишлар камроқ қўзғатилганини Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўринбосари профилактик чоралар кучайтирилгани билан изоҳлади.

Диний экстремизмга қарши чоралар Ўзбекистонда ҳам йиллардан бери кўрилади, ҳар йили ўнлаб жиноят ишлари қўзғатилади, бу ишлар бўйича ўтадиган судларда, баъзи маълумотларга қараганда, юзлаб фуқаро қамалади. Лекин ҳукумат бу маълумотларни жамоатчиликка ошкор қилмай келади.

XS
SM
MD
LG