Линклар

Вашингтон Москвани Қрим оккупациясини тўхтатишга ҳамда ярим оролни Украинага қайтаришга чақирди.

Бу талаб амалга оширилмагунча Россияга қарши санкциялар ўз кучида қолажаги тўғрисида билдирилган АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирбининг махсус билдирувида. Кирбининг билдируви Қрим аннексиясига икки йил тўлиши муносабати билан эълон қилинди.

Оқ Уй 2014 йил 16 мартида Қримда ўтказилган референдумнинг легитим эмаслигини ҳануз тан олмаётгани ва унинг натижаларини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши, деб билиши билдирилди.

АҚШ Россия томонидан аннексия қилинган, оккупацион ҳукумат ҳар қандай ўзгача фикрни бостираётган, миллий ва диний озчиликлар қувғин қилинаётган Қримдаги вазиятдан, биринчи навбатда қримтатарлар ва украинлар таъқиб қилинаётганидан чуқур ташвиш билдирилган баёнотда.

Қримнинг Россияпараст расмийларига кўра, бундан икки йил муқаддам Қримда ўтказилган референдумда овоз беришга қатнашганларнинг 97 фоизи Қримнинг Россияга қўшилиши учун овоз берган.

БМТнинг мазкур референдум қонуний кучга эмас, деб малакаланган 2014 йил 27 март кунги резолюциясини 100 давлат қувватлаган. 11 давлатгина бу масалада Россиянинг ёнини олган. Европа Иттифоқи ва АҚШ Россияга қарши санкциялар жорий қилган.

XS
SM
MD
LG