Линклар

logo-print

Америкалик талаба Шимолий Кореяда 15 йиллик каторгага ҳукм қилинди


21яшар америкалик талаба февралда Шимолий Корея расмийлари уюштирган матбуот анжуманида аввалдан режалаштирган оғир жиноятга қўл урганини тан олган.

21яшар америкалик талаба февралда Шимолий Корея расмийлари уюштирган матбуот анжуманида аввалдан режалаштирган оғир жиноятга қўл урганини тан олган.

Америкалик талабанинг отелдан пропагандистик шиор битилган қандайдир бир предметни ўғирлагани Корея халқ демократик республикасига (Шимолий Корея) қарши жиноят сифатида малакаланган ва у шу жиноятни содир этганликда айбланиб, 15 йиллик каторгага маҳкум қилинган.

Отто Уормбьер Шимолий Корея бўйлаб 5 кунлик саёҳати якунига етгач, Пхеньян аэропортида ушланган.

21яшар америкалик талаба февралда Шимолий Корея расмийлари уюштирган матбуот анжуманида аввалдан режалаштирган оғир жиноятга қўл урганини тан олган.

Шимолий Корея маъмурлари илгари ҳам АҚШ расмийларини келиб “савдолашишга” мажбур қилиш учун бу мамлакатда ҳибсга олинган америкалик фуқароларни узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилиб келган. АҚШ расмийлари келгач, кўп ҳолларда маҳбуслар озод қилинади. 2014 йили Шимолий Корея қўлга олинган уч америкаликни озод қилган эди.

АҚШ билан Шимолий Корея ўртасида дипломатик алоқалар йўқ.

XS
SM
MD
LG