Линклар

Ўзбекистонликлар ўтган йилга қараганда бироз бахтсизроқ топилди


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда АҚШдаги Колумбия университетининг Ер институти тадқиқотчилари эълон қилган Бахтиёрлик индексида Ўзбекистон бу йил ҳам бахтиёр мамлакатлар қаторига кириб, 49-ўринни эгаллади. Ўтган йили Ўзбекистон рўйхатнинг 44- поғонасида эди.

Бахт масаласида Қозоғистон 54-, Россия 56-, Беларусь 61-, Туркманистон 65-, Қирғизистон 85-, Арманистон 121- ўринни эгаллаган. Украина постсовет мамлакатлари орасида энг бахтсиз мамлакат бўлиб чиқди. Бу мамлакат рўйхатнинг 123- поғонасидан жой олган.

Дания, Швейцария, Исландия, Норвегия, Финляндия, Канада, Нидерландия, Янги Зеландия, Австралия ва Швеция энг бахтли мамлакатлар сифатида тан олиниб, рўйхатнинг дастлабки 10 поғонасини эгаллаган.

Сурия, Афғонистон ва Африкадаги 8 мамлакат энг бахтсиз мамлакатлар ўнталигини ташкил қилган.

Бахтиёрлик индекси тадқиқотчилари ўз хулосаларини дунёнинг 157 мамлакатида аҳоли даромади, фаровонлик кўрсаткичлари, мамлакат ички ялпи маҳсулотининг жон бошига тўғри келадиган улуши, ижтимоий ҳимояланганлиги, аҳолининг ҳаётдан қониқиш даражасикаби омилларни ўрганиш натижасида келган

XS
SM
MD
LG