Линклар

logo-print

АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти чоғида Россияда қамоққа олинган украиналик ҳарбий хизматчи Надежда Савченкони озод қилишга чақирди.

Бу ҳақда чоршанба куни АҚШнинг Москвадаги элчихонаси матбуот котибига таяниб, “Интерфакс” хабар қилди.

Икки президент ўртасида телефон орқали мулоқот душанба куни, Путин Россия ҳарбий кучларининг асосий қисмини Суриядан олиб чиқиш тўғрисида буйруқ берганидан сўнг бўлиб ўтган эди.

Ростов области Донецк шаҳар суди украиналик ҳарбий хизматчи Надежда Савченко устидан чиқариладиган ҳукмини 21 мартда ўқиб эшиттиражагини эълон қилган.

Савченко суд томонидан икки журналистни ўлимига алоқадорлик ва Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтганликда айбланмоқда.

Савченконинг айтишича, у 2014 йил июнь ойида бир кун давом этган жанг пайтида қўлга олинган ва айирмачилар томонидан Россияга яширин тарзда олиб ўтилган.

Унинг адвокатлари икки журналист ўлдирилган пайтда Савченко аллақачон айирмачилар қўлида тутқинликда бўлганини исботловчи далилларни қўлга киритганларини айтмоқда.

34 ёшли аёлнинг тутқинликда бошдан кечирганлари ва намойиш қилган матонати уни Украинада миллий қаҳрамон мақомига кўтарди.

XS
SM
MD
LG