Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:35

15 мартдан бошлаб тожик чақалоқларига “бегона исм” қўйиш тақиқланди


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 15 март куни мамлакат “Оила кодекси”га ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонунга қўл қўйди. Шу кундан бошлаб туғиладиган тожик болаларига “тожиклар миллий маданиятига бегона” деб топилган исмлар қўйиш¸ шунингдек¸ қариндошлар ўртасидаги никоҳлар тақиқланди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 15 март куни мамлакат “Оила кодекси”га ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонунга қўл қўйди. Шу кундан бошлаб туғиладиган тожик болаларига “тожиклар миллий маданиятига бегона” деб топилган исмлар қўйиш¸ шунингдек¸ қариндошлар ўртасидаги никоҳлар тақиқланди.

2016 йилнинг 15 мартидан бошлаб Тожикистонда туғиладиган тожик болаларига нарса¸ маҳсулот¸ ҳайвон ва қуш маъносини англатувчи исмлар бериш тақиқланди.

Шунингдек¸ одамларни турли касталарга бўлувчи мулла¸ шайх¸ тўра ва хон каби қўшимчалар ҳам “тожиклар миллий маданиятига бегона” деб топилди ва тақиқланди.

“Оила кодекси”га киритиладиган ўзгартишларга оид Тожикистон парламенти томонидан тасдиқланган қонунга президент Раҳмон қўл қўйди ва янги таҳрирдаги кодекс сешанба кундан кучга кирди.

Жорий йил бошида Тожикистонда тожикча исмлар ягона реестри ишлаб чиқилди ва китоб шаклида нашрга топширилди. 15 мартдан бошлаб янги туғилган миллати тожик чақалоқларга республика ҳукумати ҳузуридаги Тил ва атамашунослик қўмитаси тузган мазкур рўйхатга киритилган исмлар берилиши шарт. Бу реестрдан эса тожикларнинг қарийб 5 мингта замонавий ва қадимий исми ўрин олган.

Тожикистон Фанлар Академияси етакчи мутахассислари, олий ўқув юртлари профессорлари, Тожикистон Миллий энциклопедияси илмий нашриёти ходимлари томонидан тузилган

бу исмлар китоби бундан кейин чақалоқларга метрика берадиган идоралар ва туғруқхоналар ходимлари учун қўлланма бўлиб хизмат қилади.

Исмлар китобида унга киритиладиган ҳар бир исмнинг маъноси тушунтирилади, унинг форсча эквиваленти ва лотин ёзувидаги транскрипцияси берилади.

Расмийларга кўра, бундан сўнг фуқаролик ҳолатларини қайд этувчи идоралар метрика ёзар эканлар, исмларни исмлар ягона реестрида берилган шаклдан бошқача ёзиши мумкин эмас.

Айни пайтда, Душанбе расмийлари таъкидича, Тожикистоннинг миллати тожик эмас фуқаролари учун ўз миллий одат ва анъаналаридан келиб чиққан ҳолда ўғил-қизларига исм бериш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Тожикистон “Оила кодекси”га киритилган яна бир ўзгартишга мувофиқ¸ қариндошлар орасида никоҳ ҳам қонунан тақиқланди.

Бундан сўнг ака-укалар, опа-сингилларнинг қуда бўлиши қонун асосида жазоланадиган ҳаракатга айланди.

Бундай одатни ман қилиш тарафдорлари ота-онаси яқин қариндош бўлган болаларда туғма нуқсонлар ва ирсий касалликлар кўпроқ учрашини айтишмоқда.

XS
SM
MD
LG