Линклар

Парвез Мушаррафнинг Покистондан чиқишига изн берилди


Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф.

Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф.

Покистон Олий суди мамлакат собиқ президенти Парвез Мушаррафга нисбатан 2013 йилда киритилган хорижга чиқиш тақиқини бекор қилди.

Мушарраф 2013 йил мартида сайловда иштирок этиш учун хориждан ватанига қайтган, бироқ сайловолди пойгасидан четлатилганди. Унга қарши давлатга хиёнат айблови дохил бир неча жиноят иши қўзғатилганди.

Парвез Мушаррафнинг адвокатлари собиқ президент умуртқаси билан боғлиқ муаммолар туфайли чет элда даволанишга муҳтожлигини таъкидламоқдалар.

Мушарраф 1999 йили ўша пайтда ва ҳозирда бош вазир бўлган Навоз Шарифни иқтидордан четлатган тўнтариш ортидан ҳокимият тепасига келганди. Парвез Мушарраф 2008 йили президентликдан истеъфо бериб, хорижга чиқиб кетганди.

XS
SM
MD
LG