Линклар

Россия Туркиядан келаётган анор ва қалампирга чеклов киритди


Туркия меваларининг Россия дўконлари пештахталарини тўлдириб туриши ўтмишга айланган.

Туркия меваларининг Россия дўконлари пештахталарини тўлдириб туриши ўтмишга айланган.

Чоршанба куни Россия Туркияда етиштирилган айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотларига етказиб берилишига нисбатан янги чекловлар жорий қилди.

Россельхознадзор маълумотига кўра, 17 мартдан бошлаб Туркиядан Россияга анор ва қалампир олиб кирилиши тақиқланади.

Россельхознадзор Туркиядан қишлоқ хўжалик зараркунандалари томонидан зарарланган маҳсулотлар мунтазам равишда етказиб турилганини иддао қилмоқда.

Анқара ва Москва ўртасидаги алоқа Туркия ўтган йил ноябрида Россиянинг Су-24 жанг учоғини уриб туширганидан кейин кескин таранглашиб кетган.

Россия 2016 йил 1 январидан Туркияга қарши санкциялар жорий қилган, шу жумладан, бу мамлакатдан айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг олиб кирилиши тақиқланган. Ўшанда санкция рўйхатига апельсин, мандарин, узум, олма, нок, ўрик, шафтоли, олхўри, қулупнай, помидор, бодринг, пиёз, рангли карам ҳамда музлатилган парранда маҳсулотлари киритилганди.

XS
SM
MD
LG