Линклар

Грознийда россиялик таниқли ҳуқуқ фаоли калтакланди


Россиялик ҳуқуқ фаоли Игорь Каляпин Грознийдаги ҳужумдан кейин, 2016 йил 16 марти.

Россиялик ҳуқуқ фаоли Игорь Каляпин Грознийдаги ҳужумдан кейин, 2016 йил 16 марти.

Чеченистон пойтахтида россиялик етакчи ҳуқуқ фаолларидан бири ниқобли кишилар ҳужумига учради. Уни тухумбўрон қилганлар, калтаклаганлар, устига бўёқ тўкканлар ва торт улоқтирганлар. Бунгача ҳуқуқ фаоли Грозний-сити меҳмонхонасидан чиқариб юборилган.

Россия Қийноқларни олдини олиш қўмитаси раҳбари Игорь Каляпин Чеченистонга 1996 йилдаги урушда Россия қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда қатнашганликда айбланаётган икки украинга қарши маҳкамани кузатиш учун келганди.

16 март оқшомида меҳмонхона маъмури қуролли кишилар ҳамроҳлигида Каляпинга меҳмонхонани тарк этишни буюрган. Кўчага чиққанидан кейин унга 15 чоғли эркак ҳужум қилган. Бу воқеага Озодликнинг рус хизмати мухбири гувоҳ бўлган. Ҳужум чоғида Каляпин жиддий жароҳат олмаган.

Бу ҳодисадан бир ҳафта аввал Қийноқларни олдини олиш қўмитасининг Грознийга кетаётган ва ичида ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар бўлган микроавтобусига ҳужум қилинганди. Шахси номаълум ҳужумчилар пичоқ ва таёқлар билан қуролланган бўлган. Ҳодиса чоғида журналистларга тегишли айрим жиҳозлар ўғирланган ёки пачоқланган.

XS
SM
MD
LG