Линклар

Украина: Истеъфога кетган бош прокурор вазифасига тикланди


Украина бош прокурори Виктор Шокин.

Украина бош прокурори Виктор Шокин.

Ислоҳотларга тўсқинлик қилаётганликда айбланиб, ўтган ой жамоатчилик босими остида истеъфо берган Украина бош прокурори Виктор Шокин иш жойига қайтди. Бош прокуратура матбуот хизмати Шокиннинг 16 мартдан ишга қайтганини тасдиқлади.

Украина Олий Радаси қўмитаси куни кеча Виктор Шокиннинг вазифасидан озод этилишига оид масалани парламентда овозга қўйишни тавсия қилганди. Бироқ Бош прокуратура вакили Владислав Куценко Шокин истеъфоси ҳақида қарор қабул қилиш учун овозлар етарли бўлмаганини қайд этди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари давлат бошқарув тузилмаларини соғломлаштириш ислоҳоти доирасида Украина президенти Петро Порошенкога бир неча бор Виктор Шокинни вазифасидан озод қилишни тавсия қилгандилар.

XS
SM
MD
LG