Линклар

Суриялик курдлар мамлакат шимолида алоҳида федерал ҳудуд эълон қилмоқчи


Суриялик курд лидерлари мамлакат шимолида алоҳида федерал ҳудуд эълон қилиш ниятидалар. Бу ҳақдаги қарорга улар Сурия ҳукумати ва мухолифат ўртасида БМТ воситачилигида Женевада ўтказилаётган музокаралар хорижида қолганларидан кейин келганлар.

Суриялик курдларнинг “Демократик иттифоқ” партияси вакили Навоф Халил Associated Press агентлигига ўз партияси балки бутун Сурия учун татбиқ этиш мумкин бўлган федерализация модели яратмоқчи эканини билдирган.

Халилга кўра, Сурия шимолида яратилажак бу ҳудудда курдлардан ташқари туркоманлар ҳам, араблар ҳам яшайди.

Федерал ҳудуд ҳақидаги декларация курдларнинг Сурия шимолидаги Рмейлан шаҳрида 16 март куни бошланган конференцияси якунида қабул қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG