Линклар

Америкалик депутатлар дезинформацияга қарши кураш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади


АҚШ Сенати Россия, Хитой ва бошқа мамлакатлардан бўлган “ташвиқот ва дезинформация”га қарши курашга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқади.

“Ахборот урушига қарши кураш тўғрисида”ги бу қонун лойиҳаси АҚШ Конгресси ва Европадаги бошқа пойтахтларда хорижий дезинформацион кампанияларга қарши кураш учун кўпроқ иш қилиш лозимлиги ҳақида кучайиб бораётган чақириқлар қабатида кўриб чиқилади.

Хусусан, Россия ғарблик сиёсатчилар ва депутатларни НАТО ва Европа Иттифоқи атрофи ҳамда Украинадаги хатти-ҳаракатларини қандай тасаввур қилиши билан хавотирга солиб қўйган.

Европа Иттифоқи Кремль ҳомийлигида фаолият юритувчи RT ва “Спутник” каби оммавий ахборот воситаларига қарши туриш бўйича Европа ташқи ҳаракатлар хизмати номи остида чоғроқ бўлинма ташкил этган. НАТО ҳам Россия пропагандасига қарши туриш учун Латвияда Стратегик коммуникация марказини ташкил қилган.

Қонун лойиҳаси республикачи сенатор Роб Портман ва демократ сенатор Крис Мерфи томонидан таклиф қилинган. АҚШнинг янги қонунчилиги чет давлат ҳукуматларининг ахборот урушидаги уринишларига жавоб қайтариш ва ахборотни анализ қилиш учун марказ яратишни кўзда тутади.

Озодлик тасарруфида бўлган қонун лойиҳасида “Марказ АҚШ, унинг иттифоқчилари ва ҳамкорларига қарши қаратилган дезинформация ва ташвиқотга қарши ўлароқ фактларга асосланган баёний ва таҳлилий материалларни қайта ишлайди ва тарқатади”, дейилган.

XS
SM
MD
LG