Линклар

Обама ва G7 аъзолари Россияни украиналик учувчи Савченкони озод қилишга чақирмоқда


Россияда судланаётган учувчи Надя Савченко.

Россияда судланаётган учувчи Надя Савченко.

Ғарб нашрлари АҚШ президенти Барак Обама ва иқтисоди бақувват давлатларнинг раҳбарлари Россия президенти Владимир Путинни украиналик учувчи Надежда Савченкони ҳибсдан озод этишга чақиргани ҳақида хабар қилаяпти.

16 март куни Путин билан телефон орқали сўзлашган Обама унга, Украина шарқида барча томонлардан ноқонуний ушланган шахсларни озод қилишни талаб қилган Минск битимига мувофиқ, учувчи Савченкони озод қилиши лозимлигини таъкидлаган.

Киевда эса иқтисодиёти бақувват етти давлат элчилари очлик эълон қилган Савченко соғлиғи юзасидан “жиддий хавотир” билдириб, Россия расмийларини Минск битими шартларига амал қилган ҳолда украиналик учувчини озод қилишга чақирган.

Рус расмийлари 34 ёшли Надежда Савченкони россиялик икки журналист ўлимида айблаб, судламоқдалар. Прокурор бунинг учун суддан учувчи аёлга 23 йиллик қамоқ жазоси сўраган. Савченко иши бўйича суд ҳукми 21-22 март кунлари чиқиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG