Линклар

logo-print

Қозоғистондаги автоаварияда икки ўзбекистонлик ва бир қирғизистонлик ҳалок бўлди


Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши нобуд бўлди, яна икки киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Қарағанда вилоят ички ишлар департаменти матбуот хизмати хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Спасск ва Ақсу-Аюли қишлоқлари ўртасида ВАЗ-2115 автомобилини ҳайдаб кетаётган қирғизистонлик ҳайдовчи яхлаган йўлда машинани бошқара олмай қарши йўлга чиқиб кетган ва DAF русумли юк машинасига бориб урилган.

“Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ВАЗ-2115 ҳайдовчиси ва Ўзбекистон республикаси фуқароси бўлган икки киши олинган жароҳатлар туфайли воқеа жойида жон берган. Енгил автомобиль йўловчиси бўлган яна икки ўзбекистонлик касалхонага ётқизилган”, дейилади Қарағанда вилоят ички ишлар департаменти хабарномасида.

Ҳодиса юзасидан текширув ўтказилаётганини маълум қилган департамент ходимлари автоҳалокатга йўлиққан кишилар шахсини очиқламаган.

XS
SM
MD
LG