Линклар

Баку маҳкамаси давлатга хиëнатда айбланган журналистни озод қилди


Журналист Рауф Мирқодиров 17 март куни суд залидан озод этилди.

Журналист Рауф Мирқодиров 17 март куни суд залидан озод этилди.

Баку шаҳар маҳкамаси ўтган декабрда давлатга хиëнатда айбланиб¸ 6¸5 йилга қамалган журналист Рауф Мирқодиров устидан чиқарилган ҳукмни ўзгартирди.

Баку маҳкамаси ҳукми билан журналистга берилган 6¸5 йиллик қамоқ қисқартирилиб¸ 5 йил шартли жазога алмаштирилди ва Мирқодиров суд залиданоқ озодликка чиқарилди.

28 декабрь куни чиқарилган аввалги ҳукмда Мирқодиров Арманистон фойдасига жосусликда айбланган эди.

Рус тилида чиқадиган Зеркало газетаси мухбири бўлган Мирқодиров тарафдорлари унинг сиëсий асосда қамалганини таъкидлайдилар.

2014 йилда Туркиядан депортация қилинган Мирқодиров Бакуга қайтиши билан ҳибсга олинган ва унинг қамалиши инсон ҳақлари ва матбуот эркинлиги билан шуғулланувчи халқаро гуруҳлар томонидан қораланган эди.

XS
SM
MD
LG