Линклар

ЕИ ва Туркия раҳбарлари муҳожир оқимини жиловлашга қаратилган келишувни муҳокама қилмоқда


Бугун Брюсселда Европа Иттифоқи ва Туркия етакчилари минглаб қочқиннинг Эгей денгизи орқали Грецияга келишини тўхтатишга қаратилган келишувни имзолаш бўйича яна учрашув ўтказади.

Европа Кенгаши президенти Доналд Туск икки кунлик Брюссел йиғини қатнашчиларини томонларнинг келишувга эришиши йўлида ҳали анча муаммолар борлигидан огоҳлантирди.

ЕИ муҳокама қилаëтган режа бундан 10 кун аввал Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли томонидан таклиф этилган. Бу режага кўра¸ Туркия ўз қирғоқларидан Грецияга кесиб ўтган муҳожирларни қайтариб олади¸ аммо ҳар бир қайтариб олинган муҳожир ўрнига ЕИ Туркиядаги битта қочқинни қонунан қабул қилади.

Одам контрабандачилари йўлга қўйган бизнес моделини чиппакка чиқариш мақсадида экани айтилаëтган бу айирбошлаш ғояси¸ расмийларга кўра¸ қочқинларга ўз ҳаëтини хатар остига қўймасдан ЕИга келиш муқобилини таклиф этади. Мазкур таклиф устига қурилган келишув лойиҳасида бунинг инсоний йўқотишларни тўхтатиш ва жамоатчилик тартибини тиклашга қаратилган вақтинчалик фавқулодда чора экани айтилади.

Аммо бу таклифнинг Туркияни ЕИга қўшиш юзасидан кўпдан бораëтган музокараларга боғлангани жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG