Линклар

logo-print

Пентагон Суриядаги Россия ҳарбий қудрати ўзгаришсиз қолганини билдирди


Сурия ва Ироқда “Исломий давлат” гуруҳига қарши ҳарбий амалиëт ўтказаëтган халқаро коалиция расмийлари айрим Россия ҳарбий учқичлари Сурияни тарк этаëтгани¸ шунга қарамай¸ Россиянинг Суриядаги ҳарбий қудрати ўзгаришсиз қолаëтганини билдирди.

Ироқдаги коалиция вакили полковник Стив Уоррен ўнга яқин Россия учқичи Сурияни тарк этгани ва аэропорт яқинидаги қуруқлик қўшинларининг кичик гуруҳи Россияга қайтиш учун нарсаларини тўплаганини билдирди.

Путин баëнотидан 48 соат ўтиб ҳам Россия ҳарбий учқичлари ҳавога кўтарилаëтганини айтган полковник Уоррен¸ уларнинг ҳозирча ҳужум уюштирмаганини қўшимча қилди.

Россия президенти Суриядаги ўз ҳарбийларига 15 мартдан бошлаб мамлакатни тарк этишни буюрди.

Айрим Ғарб таҳлилчилари¸ Путиннинг Сурия президенти Башар Асадни урушни тўхтатиб¸ можарога сиëсий ечим топишга мажбурлаш мақсадида шундай буйруқ берганини тахмин қилмоқда.

XS
SM
MD
LG