Линклар

ЕИ Марказий Осиë бозорига Россияни четлаб ўтувчи йўл изламоқда


ЕИ билан ўзаро санкциялар режими бошланганидан бери Россия иттифоқнинг Ўзбекистонга жўнатаëтган товарлари йўлига турли тўсиқ қўйиб келмқода.

ЕИ билан ўзаро санкциялар режими бошланганидан бери Россия иттифоқнинг Ўзбекистонга жўнатаëтган товарлари йўлига турли тўсиқ қўйиб келмқода.

Пайшанба куни Тошкентда журналистлар билан учрашган Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Юрий Штерк иттифоқнинг Россияга жорий қилган иқтисодий санкциялари Марказий Осиë учун жиддий муаммолар туғдирганини эътироф этди.

Иттифоқ вакили таъкидича¸ ЕИнинг Россияга¸ Россиянинг эса¸ ЕИ товарларига қарши жорий қилган санкциялари ЕИ маҳсулотларини Марказий Осиë¸ хусусан¸ Ўзбекистонга етказиш жараëнини мураккаблаштирган.

Шу муносабат билан¸ элчига кўра¸ ЕИ минтақа бозорига элтувчи муқобил ва нисбатан арзон йўналишларни кўриб чиқмоқда.

Ўтган йил июлида ЕИ Ўзбекистонга 2020 йилга қадар 168 миллион евролик ëрдам ажратишга қарор қилган эди.

1996 йилда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Шерикчилик ва ҳамкорлик бўйича келишув имзоланган.

XS
SM
MD
LG