Линклар

logo-print

Трампнинг АҚШга президент бўлиш эҳтимоли глобал таҳдидлардан бири деб баҳоланди


Доналд Трамп республикачилар орасидан АҚШ президентлигига номзодликни қўлга киритиш учун бораëтган кампанияда биринчиликда бормоқда.

Доналд Трамп республикачилар орасидан АҚШ президентлигига номзодликни қўлга киритиш учун бораëтган кампанияда биринчиликда бормоқда.

Британия таҳлил маркази АҚШ президентлиги учун бораëтган сайловолди кампаниясида республикачи даъвогарлар орасида пешқадамлик қилаëтган Доналд Трамп эҳтимолий ғалабасини дунëга таҳдид солаëтган 10 жиддий омилдан бири деб баҳолади.

Economist Intelligence Unit 17 март куни эълон қилган янги ҳисоботда Трампнинг АҚШ президентлигига келиши дунë иқтисодини издан чиқариб¸ АҚШдаги сиëсий ва хавфсизлик таҳликаларини ошириши айтилади.

Трампнинг АҚШ президентлигига сайланишини Британиянинг ЕИдан чиқиши ëки Жанубий Хитой денгизида ҳарбий тўқнашувлар бошланиши оқибатиданда жиддийроқ деб топган Британия таҳлилчилари¸ бу эҳтимолни жиҳодий терроризмнинг глобал иқтисодни беқарорлаштириш таҳликаси билан бир қаторга қўйди.

Айни пайтда¸ ҳисобот муаллифлари Россиянинг Украина ва Суриядаги ҳарбий аралашувидан сўнг бошланган янги совуқ урушни замонавий дунë олдидаги асосий таҳдид деб баҳоладилар.

XS
SM
MD
LG